Креатив ва инновацион услулар асосида ўтказилган тадбир ёшларда чуқур таассурот қолдирди

29.01.2021 16:01:31

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Жамиятнинг барқарор ривожланиши кўп жиҳатдан аҳолининг маънавий қиёфасига боғлиқ эканлигини эътиборга олиб, туман бўйлаб маънавий маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Куни кеча тумандаги 217-сонли мактабда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Мирзоҳид Абдуқодировнинг ташаббуси билан “Жамият ҳаётининг жони ва руҳи маънавиятдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги мусиқали драма театри директори Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоқ халқ артисти Женисбек Пиязов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Қутлибека Раҳимбоева, таниқли шоир Ғайрат Мажидлар иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, маънавиятнинг жамият барқарор ривожланишидаги ўрни ҳақида қизиқарли маърузалар ўқилди ва иштирокчилар учун концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Таъсирчан, креатив ва инновацион услублар асосида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбири ёшларда чуқур таассурот қолдирди.
Эслатма: Ушбу тантанали тадбирдан тайёрланган видеолавҳани ҳам тез кунларда эътиборингизга ҳавола этамиз.



Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+