Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Жамиятимизда тиббий маданият кодекси ишлаб чиқиш зарур”

11.10.2021 16:10:49

–Сайловолди дастуримизда аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам алоҳида аҳамият берилган, – деди Президентликка номзод Б.Абдуҳалимов сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда.

 – Биз, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий этиш каби муҳим масалаларни илгари сурамиз. Дори воситаларининг ноқонуний айланишига тўлиқ чек қўйиб, қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари  сотилишининг олдини олиш тарафдоримиз.  

Ўтган йилдан буён дунёга чанг солиб турган коронавирус пандемияси ҳам жамиятда тиббий маданиятни юксалтиришнинг ўрнини кенг намоён этди. Шу жиҳатдан биз жамиятда тиббий маданият кодекси ишлаб чиқилишини зарур, деб ҳисоблаймиз.  

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+