Ёшлар референдумда фаол иштирок этишади

28.04.2023 12:04:35

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаоллари томонидан Термиз давлат университети юридик факультети талабалари иштирокида “Конституция – ҳуқуқ ва бурчларимиз тарозиси!”  мавзусида тадбир бўлиб ўтдиУнда партия Термиз шаҳар Кенгаши ва “Ёш  адолатчилар қаноти” Кенгаши вакиллари, депутатлар, факультет раҳбарияти ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар янгиланаётган бош қомусимизда  ёшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституциявий вазифаларидан бири алоҳида боб бўлиб ажратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Абдуқодир Мустафоқулов, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:  

 -Янгиланаётган бош қомусимизда ёшлар масалалари бўйича алоҳида боб киритилаётганлиги бежизга эмас. Ёшларимизнинг фаровон келажагини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз келажаги ёшларимиз қўлида эканлиги инобатга олиб, Конституциямизда давлат ва жамият, жумладан айнан сиз ва биз томондан болалар ва ёшларимизда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш кафолатланмоқда.  Мазкур нормаларни Конституциямизда акс эттирилиши ёшларимизнинг ижтимоий, маънавий ва ахлоқий фаровонлиги ҳамда жисмоний ва руҳий соғлом бўлиб ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади.Тадбирда маърузачилар талаба ёшларга бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва нормалар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, тадбир доирасида партия фаоллари томонидан талаба ёшлар ва факультет жамоасига  референдумда фаолликка чорловчи тарғибот флаерлари тарқатилди.

Давлатбек Абдуқаҳҳоров,

 "Адолат" СДП Термиз шаҳар

"Ёш адолатчилар" қаноти Кенгаши раиси.

Ulashing!

Fikringizni qoldiring

Iltimos javobingizni kiriting

+