Деҳқон бозорида нима гап?

15.04.2020 12:04:47

Тасаввур қилинг, бозорга боришингиз керак. “Бозор-ўчар”сиз кун ўтказиш қийин. Рўзғор учун зарур ун, ёғ, сабзи, картошка, пиёз ва ҳоказоларнинг доимий харидоримиз. Ҳамма жойда карантин эканини билсангиз-да, деҳқон бозорига боришга мажбурсиз.

Аммо бу ерда ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Сиз энг аввало карантиннинг барча қоидаларига риоя қилишингиз лозим. Жумладан, ниқоб тақишингиз, антисептик воситалар билан дезинфекцияланган бўлишингиз, икки метр масофа сақлаб юришингиз, керакли нарсаларни тезроқ олиб, уйга қайтишингиз керак.

– Бугун бозорга келган фуқароларга вақтини беҳудага ўтказиб бозорда юрмасликларини тарғиб  қилиб, туман санитария-эпидемиологик назорат хизмати ходимлари ёрдамида бозор ҳудудини дезинфекция қиляпмиз, - дейди “Челак деҳқон бозори”  МЧЖ раиси Жаҳонгир Абдураҳмонов, - Ҳозирда бозоримизда нарх-наволар мўътадил. Картошка 4-5 минг, пиёз 2, 5-3 минг, сабзи 700-1000, гўшт 46-50 минг сўмдан сотиляпти. Бозорга киришда келаётган одамларнинг қўлларини антисептик воситалар билан дезинфекция ҳам қиляпмиз.

Азамат ТАВБОЕВ,

Халк депутатлари Пайарик туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+