Депутат кўмаги остида 11 та кўча дезинфекцияланди

08.04.2020 11:04:38

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги “Бўстон” маҳалласининг 11 та кўчасида дезинфекция ишлари олиб борилди. Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев Фарғона шаҳар санитария эпидемиология осойишталиги маркази ҳодимлари билан ҳамкорликда хонадонларда бўлиб, зарур тадбирларни олиб боришда кўмаклашди. Бундай ишларни Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев сайланган округнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб борилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Бешариқ тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Қосимжон Узоқов ҳам тумандаги 11-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчилари жамоаси билан янги, самарали ва арзон инновацион дизенфекциялаш мототранспорт воситасини яратиб, хизмат кўсатмоқда.

Бугунги кунда вилоятнинг барча ҳудудларида депутатлар томонидан ташкилотлар билан ҳамкорликда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона шаҳар Санитария эпидемиология осойишталиги маркази ҳодимлари ўз ишларига масъулият билан ёндашиб, бор куч-ғайратларини аяшмади. Уларнинг меҳнатига тасанно айтмай иложимиз йўқ.

Коронавирус касаллиги бутун дунёни забт этмоқда. Бироқ биз санитария-гигиена қоидаларига амал қилиб, мақсадсиз кўчага чиқмасдан, белгиланган тартибларга амал қиладиган бўлсак, бу касаллик бизнинг олдимизда мағлуб бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+