Фаровон ҳаёт яқин, юртдошлар!

14.04.2020 19:04:27

Коронавирус инфекцияси дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солди. Барча давлатлар бу офатдан тезроқ қутилиш учун барча чора-тадбирларни кўрмоқда.

Шундай оғир дамларда муҳтарам Президентимиз халқимизни бу офатдан эсон омон олиб чиқиб кетиш учун ҳамма ишларни қилаяптилар. Президентимиз ташаббуслари билан пойтахтимиз ва вилоятлар марказларида пандемияни юқтириб олганларни даволаш учун касалхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Баъзи давлатларда шу кеча кундузда карантинда сақланаётганлар ва коронавирусни юқтириб олган фуқаролар ўз ҳисобидан даволаняпти. Ўзбекистонда эса барчаси тўлиқ давлат ҳисобидан қопланмоқда.

Мен Президентимизнинг олиб бораётган инсонпарварлик сиёсатларини куни кеча онлайн тарзда уюштирилган Туркий тилли давлатлар анжуманида сўзлаган маърузаларида ҳам чуқур ҳис этдим. Ушбу маърузада илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни дунё халқлари ҳам эътироф этишяпти.

Президентимиз коронавируснинг халқ хўжалигига етказган иқтисодий зарарини бартараф этиш ва пандемиядан кейин халқимизнинг мўл-кўл, фаровон ҳаётини таъминлаш учун 2020 йил 9 апрель куни видеоселектор йиғилиши ўтказиб, республикамизда фаолият олиб бораётган барча банкларга зарур топшириқлар бердилар. Иқтисодий инқирозни бартараф этиш, халқни озиқ-овқат билан узлуксиз таъминлаш юзасидан ҳар бир банкка алоҳида парандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, узумчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантириш ҳамда иқтисодий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида аниқ-тиниқ кўрсатмалар бердилар. Молия муассасалари олдига бир қатор вазифалар қўйилди.  

Дарвоқе, Қашқадарё улкан салоҳиятли вилоят. Ҳудудимизда 420 минг тонна пахта, 1,5 миллион тонна ғалла етиштирилади. Баҳорнинг бир куни йилга татийди, дейди халқимиз. Айни дамларда воҳамиз аҳли Президентимиз топшириқларига асосан боғлар, токзорлар орасига иккинчи нон ҳисобланган картошка, нўхат, пиёз ва бошқа экинлар экишни бошлаб юбордилар. 36 минг нафардан ортиқ партиямиз фаоллари ҳам карантин даврида жорий этилган барча тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда эзгу ишларда фаоллик кўрсатяптилар.

Ҳурматли юртдошлар! Давлатимиз раҳбари халқимизнинг бугунги ва истиқболдаги ҳаёти фаровон бўлиши ҳамда пандемиядан ҳар биримизни ҳимоя қилиш учун алоҳида намуна кўрсатаётганликларини инобатга олиб, барчамиз бир куч бўлиб бирлашайлик. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва шифокорларимиз тавсиясига амал қилайлик. Шундагина коронавирус чекинади. Бахтли фаровон кунлар яқин. Азиз юртдошлар! Уйда қолинг!

 

Руйиддин РАУПОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+