“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида “Чиройли рақам” акцияси

27.08.2019 16:08:14

“Партия патронажи” лойиҳаси ўз ишини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаганига қарамай унга қизиқувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳудудлардан мурожаатлар келиб тушиб, фуқаролар партияга янгича услубда – ўз уйида аъзо бўлиш истагини билдирмоқдалар. Бугунги кун санасига қадар кўплаб юртошларимиз лойиҳа иштирокчисига айланди ва сафимизга қўшилди.

Бизга ҳайрихоҳларга ҳурмат рамзи сифатида лойиҳа доирасида акция эълон қиламиз. Акция “Чиройли рақам” дея номланиб, унда фуқаролар партияга нечанчи бўлиб аъзо бўлганларига монанд равишда рағбатлантирилади.

“Партия патронажи” бўйича аъзоларнинг ҳисоби партиянинг ҳар бир ҳудудий Кенгашида алоҳида юритилади. Аъзоликларининг тартиб рақамлари такрорий жуфт шаклдаги (11, 22, 33, 44, 55, 66, 77, 88, 99, 111, 122, 133, 244, 1055, 2066 ... ва ҳоказо) кишилар эсдалик совғалари билан мукофотланадилар.

Янги лойиҳа асосида сафимизга қўшилинг ва чиройли рақамларни банд этишга шошилинг!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+