“Партия патронажи” талабаларни аъзоликка қабул қилди

13.11.2019 18:11:36

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган “Партия патронажи” лойиҳасининг  амалиётга йўналтирилгани натижасида идора-ташкилотлар, талабалар томонидан чақирувларнинг сони тобора ортиб бормоқда.

Куни кеча Урганч давлат университети “Табиий фанлар” йўналиши талабаларининг мурожаатига асосан, “Партия патронажи”  манзилга йўл олди.

Ташриф аввалида талабаларга партиянинг мақсад ва вазифалари, сайловга тайёргарлик ҳамда мазкур лойиҳанинг фаолияти тўғрисида қичқача маълумот берилди.

Нодира Раҳимова,  УрДУ талабаси:

-Курсдошимиз Азамат Мадримовнинг партия фаоли сифатида тадбирларига мунтазам иштирок этишига жуда ҳавасимиз келарди. Партия вилоят Кенгашига бир неча бор бориб, аъзо бўлишни режалаштирганмиз, аммо, амалга ошмай қоларди. “Партия патронажи” жойларга бориб аъзоликка қабул қилаётганини эшитдик ва биз ҳам мурожаат этдик. Ҳеч қийинчиликларсиз, вақтдан ютиб партияга аъзо бўлдик. Эндиликда партиямизнинг ғолиб бўлиши учун ҳамжиҳатликда сайловларда фаол иштирок этишга қарор қилдик.

Тадбир сўнгида талабаларнинг сиёсий жараёнлар тўғрисидаги саволларига партия фаоллари батафсил жавоблар беришди.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

  

 

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Admin
2020-03-26 10:10:55
Ассалому алайкум. Аввало танловингиз учун раҳмат. Ҳозирги карантин шароитида ушбу лойиҳамиз вақтинчалик фаолиятини тўхтатиб турибди. Шунга қарамасдан Сиз adolat_info@mail.ru почтасига яшаш жойингиз ва телефон рақамингизни қолдирсангиз вазият барқарорлашиши билан сиз билан боғланамиз. Соғ-саломат бўлинг
Murodov Tehron
2020-03-22 05:54:05
Men ham a'zo bo'lmoqchiman ammo imkoni bo'lmayapti.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+