Партия патронажи: Урганчда оилавий аъзо бўлишди

05.09.2019 09:09:34

Айни пайтда “Партия патронажи” лойиҳаси Хоразм вилоятида катта қизиқиш билан кутиб олинди. Энг эътиборлиси,  партиямизга ҳурмати баланд, кўпдан бери аъзо бўлиш истагида юрган  фуқароларга  қулайлик туғдирди.

Дилдора  Искандарова, партиянинг Урганч туман Кенгаши раиси:

–  Бу лойиҳа жорий этилганида, тўғриси, қандай олиб бориларкин, дея ўйланиб қолгандим. Бугун жуда хурсандман. Бинобарин, асосий мақсадларимиздан бири партия сафини фаол аъзолар ҳисобига оширишдир. Гуруҳимиз билан маҳаллаларга кириб борар эканмиз, аввало, “Партия патронажи” ёзуви билан шаклланган сумка фуқароларнинг эътиборини тортди. Уларда қизиқиш пайдо бўлди ва йўл-йўлакай мақсадимизни тушунтиришга имкон яратилди. Мулоқотлардан сўнг аъзо бўлиш истагини билдирганларнинг сони ортиб борди.

Жумабой Искандаров,  Урганч туман “Шоликор” МФЙ фуқароси, Урганч давлат университети ўқитувчиси:  

- Партиянинг кўплаб лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини кузатиб бораман. Таълим соҳаси вакиллари партиянинг электорати экани доим эътиборимни тортар эди. Бугун истакларим амалга ошди. Ўз уйимизда, оилавий партия сафига аъзо бўлдик. Энди биз ҳам партия фаоли сифатида мамлакатдаги сиёсий жараёнлар ривожига ҳиссамизни қўшамиз. Яқинларимизга ҳам бу янгиликни етказамиз. Уйда ўтирган фуқаролар партия сафида бирлашиб, жамият тараққиётига ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлишди.

Мухтасар айтганда, лойиҳа доирасида олиб борган мулоқотларимиз  фуқароларнинг қўллаб-қувватлашида ўз ифодасини топмоқда. Суҳбатлар жараёнида лойиҳанинг келажаги порлоқ эканига  яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

                                                                                                      Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+