“Саховат ва кўмак”: Депутат хонадонларни дезинфекциялаш ишларига бош бўлди

03.05.2020 20:05:50

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Самарқанд шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, депутат Аҳмаджон Маматов сайлов округи ҳудудидаги кўчаларни, аҳоли хонадонларини дезинфекциялаш ишларига бош қош. Шу билан бир қаторда аҳолини карантин қоидаларига риоя қилиш, озодаликка чорлаб, зарурат бўлмаганда уйдан кўчага чиқмасликка даъват этмоқда.

Кўнгилли сифатида фаолият юритаётган депутат айни кунларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда жонбозлик кўрсатиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Самарқанд шаҳар бўлимига тадбиркорларни жалб этган ҳолда ҳомийлик маблағларини ўтказишга кўмаклашмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+