“Саховат ва кўмак”: Депутат карантиндаги эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашди

23.04.2020 20:04:50

Бутун дунёда кечаётган оғир пандемия ҳамда карантин даври юртимиз аҳолиси учун ҳам катта синов даври бўлмоқда. Шу билан бирга давлатимизнинг айниқса, депутатларнинг ҳам том маънода халқ вакили ва уларнинг хизматчиси сифатида намоён бўлмоқда.

Умуман олганда, карантин даврида юзага келиши мумкин бўлган инқирозли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар ва тармоқлар, тадбиркорлик субъектларига кафолатланган имтиёзлар берилди. Бироқ, аҳолининг ишсиз,  ёрдамга муҳтож оилаларни қўлаб-қувватлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, керакли ёрдамларини кўрсатишда партиянинг Навоий вилоятидаги депутатларининг хайрия тадбирларида ўз саховатини аяшмаяпти.

Томди туманидаги 18-мактаб директори, Томди туман Кенгаши депутати У.Мадреймова ҳам муносиб меҳнат қилмоқда.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 20 апрелдаги видеоселектор йиғилишида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, биринчилардан бўлиб, ўз сайлов округидаги 10 та эҳтиёжманд оилага энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Бундай саховат тадбирлари депутатларимиз ва партиямиз фаоллари томонидан муқаддас Рамазон ойи арафасида тизимли ҳамда манзилли тарзда давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+