“Саховат ва кўмак”: Депутат оилаларнинг хотиржамлиги учун курашмоқда

26.04.2020 12:04:37

Хонқа туман Кенгаши депутати Аминбой Аминов оилаларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини устувор вазифа сифатида  белгилаб олган. Коронавирус пандемиясини соғлом оилалар билан бирга енгиб ўтиш мақсадида унинг ҳомийлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, меҳрибонлик уйларига, корхона, ташкилотларга 100 мингдан зиёд тиббий ниқоб бепул тарқатилди, “Саропоён” қишлоғи “Гулистон” маҳалласида яшовчи оғир шароитдаги 50 та хонадоннинг ҳар бирига 200 минг сўмлик озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари  хайрия этилди.

Депутат ташаббуси ва ҳомийлигида  Урганч шаҳрида жойлашган “Охун бобо” зиёратгоҳининг зиёратчилар учун мўлжалланган 600 м2 жойнинг устки қисми қуёшдан ҳимояловчи мослама билан ёпилди, “Хонқа-Урганч”, “Урганч – Янгиариқ” йўлларининг кириш ва чиқиш жойларига машиналарни дезинфекция қиладиган ускуналар ўрнатилди. Шунингдек, унинг саъй-ҳаракатлари билан вилоят бўйлаб 1 миллиондан зиёд турли хилдаги кўчатларнинг экилгани ҳам эътирофга лойиқдир.  

Саҳоватпешаликни  инсонийлик бурчи, деб билган депутатнинг бу каби ҳайрия амаллари, мамлакатимизда кўринмас офатни тез кунларда бартараф этиш баробарида оилаларнинг яна гўзал ва тинч ҳаётларини давом этишида  аҳамиятлидир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+