Саховат ва кўмак: Депутат Самарқанд шаҳридаги 20 та оилага ёрдам кўрсатди

02.05.2020 13:05:33

Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Илҳомжон Тухтасинов Самарқанд шаҳридаги “Бирдамлик”, “Дўстлик”, “Дукчиён” ва “Бекхо” маҳалла фуқаролари йиғинларида бўлиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 та оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, ун, ёғ, картошка, тухум) хайрия сифатида етказиб берди.

Депутат уйма-уй юриб, хонадон эгаларининг мавжуд ер майдонларидан, томорқаларидан самарали фойдаланаётганлигини ўрганиш, фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш борасида бир қатор ишлар олиб борди.

Хусусан, “Бекхо” МФЙда яшовчи Гуландон Назарованинг яшаб турган уйини ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабабли сув босиб, девор қисми чўкиши оқибатида таъмирталаб бўлиб қолгани маълум бўлди. Баъзи фуқароларнинг томорқаси ҳанузгача ишлов берилмасдан, ердан экин экишда фойдаланилмай келинаётгани аниқланди. Депутат И.Тухтасинов маҳалла расилари билан учрашиб, ушбу хонадонларда ҳашар уюштиришга, мавжуд камчиликларни ҳамкорликда бартараф этишга келишиб олди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+