“Саховат ва кўмак”: Депутат томорқаларни текширди ва муҳтожларга ёрдам берди

27.04.2020 13:04:49

Халқ депутатлари Бекобод шахар Кенгаши депутати Гулбаҳор Абдуллаева карантин қоидаларига риоя этган ҳолда “К.Фармонов” маҳалла хонадонларида бўлиб, аҳоли томорқаларида баҳорги экинларни экиш ҳолатини ўрганди.

Дастлаб, халқ вакили “К.Фармонов” маҳалласи раиси ва фаоллари билан биргаликда маҳаллада яшовчи С. Исмоилова, С Назиров, Г.Худайқулова, М.Рўзибоева, К.Бартовалар хонадонида бўлиб, бу ерда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ҳолати билан танишди. Суҳбат ва мулоқотлар чоғида фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини ҳам кўрди. Шунингдек, ҳудуддаги бир қатор хонадонларда бўлиб, уларнинг ютуқлари сири билан ўртоқлашди ва қандай муаммолар қийнаётгани билан қизиқди.

Шу куннинг ўзида маҳалланинг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, боқувчиси йўқ, ёлғиз яшайдиган  кексаларининг яшаш шароитлари билан танишиб, уларнинг 10 нафарига бирламчи озиқ-овқат ҳамда тиббий ҳимоя воситалари тарқатилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+