“Саховат ва кўмак”: Фарғонада 2 мингдан зиёд кўчатлар тарқатилди

01.05.2020 11:05:40

Пандемия даврида аҳолининг хоҳиш-истаклари инобатга олиниб, мурожаатлари ўрганилиб,  маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан имкон қадар зарур шароитлар яратиб берилмоқда.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши депутати Ж.Раҳмонов ташаббуси билан “Бегобод” МФЙ ҳудудида  қурилиш моллари ва кийим-кечак савдоси йўлга қўйилди.

Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати Р.Мирзажонов сайловчиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, “Янгиқўрғон” МФЙда арзонлаштирилган озиқ-овқат савдосини ташкил қилди.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутат Н.Исақов  томонидан “Бўстон”, “Юқори водил”, “Обод” ва “Наврўз” МФЙ аҳолисига томорқада етиштиришлари учун 2 мингдан зиёд помидор ва карам кўчатлари тарқатилди.

Халқ депутатлари Қувасой Кенгаши депутати Т. Қурбонов эса “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги янги кўчиб чиққан оилаларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммони бартараф этиш, рўзадорларга кўмаклашиш мақсадида тармоқ тортиш ишларини  бошлаб юборди.

Халқ депутатлари Қува тумани  Кенгаши депутати Н.Садиева “Қорақум” МФЙ раиси ва тадбиркор А.Раҳмонов билан ҳамкорликда ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга ун ва ёғ етказиб бердилар. Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши депутати Р.Якубжонов ҳам бу борада самарали ишиларни олиб бормоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+