“Саҳоват ва кўмак”: Меҳр-оқибатни юракдан ҳис этдик

25.04.2020 14:04:22

Ўзбекистон халқи бутун дунёга ўзининг меҳр-оқибатлилиги, саховатпешалиги, инсон қадриятларини устувор биладиган ва бошқа саноқсиз гўзал фазилатлари билан эътиборга тушиб келаётгани таҳсинга сазовордир.  Бу айни вақтда дунё, қолаверса, мамлакатимиз бошига тушган мудҳиш кунда яққол номоён бўлди. Ўзбекистон инсонлари қадрланган юрт эканини яна бир бора исботлаб берди. Коронавирус пандемияси катта талофот етказмаслиги учун давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг бор куч-қудрати инсон ҳаёти учун сафарбар қилинди. Ўнлаб шифохоналар, тиббий хизматлар, масофавий ўқишлар инсон саломатлиги ва гўзал ҳаётининг давом этиши учун хизмат қилди. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўрсатилаётган мурувват эътирофга лойиқдир. 

Коронавирусга чалинган бир нафар беморни тўла дардан қутқариб, соғлом ҳаётга қайтариш учун миллионлаб маблағ сарф бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда бир ярим мингдан ортиқ ушбу ҳолатдаги беморлар кўзга кўринмас офат чангалидан бепул холос бўлишмоқда. Бундай саховатпешалик айтинг қайда бор? Москва шаҳридаги юртдошларимизнинг айтишича, коронавирус пандемиясига чалинган беморлар ўз ҳисобидан даволанаётган экан. Мана ман деган давлатларда бу каби ҳолатларга йўл қўйилаётган бир пайтда меҳрибон Ватанимизни кўзга тўтиё этишимиз ҳам қарз, ҳам фарз эмасми?

Юртимизда меҳр-оқибат, ҳурмат-эҳтиром туйғулари аждодларимиздан мерос бўлиб келган. Айниқса, ота-боболаримиз қийинчилик кунларда бир майизни қирқ бўлиб ейишган. Қон-қонимизга, жонимизга сингиб кетган бу муқаддас қадрятларимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келиши албатта, давлатимиз раҳбарининг гўзал қалб эгаси эканидадир.

Март ойида коронавирус пандемияси тинч ҳаётимизга кириб келганида, қўрқув ва ҳавотир ҳеч биримизни четлаб ўтмади. Аммо, муҳтарам Президентимизнинг тутган оқилона сиёсати, унинг ҳар бир Мурожаатидаги ёруғ кунларга бўлган ишончи, умиди, юртдошларимиз қалбига кўчиб ўтди. Натижада, ҳар биримиз Ватанни ёниқ юрагимиз билан қаттиқ сева бошладик. “Оқибат”, “ҳурмат” туйғуларини кўз қорачиғидай асрашни мақсад қилдик, “қадрлаш” деган тушунчани юрак-юракдан ҳис этдик, охир оқибат, айни дамдаги ҳаёт синовларидан мардона, юксак ишонч билан ғалаба сари қадам ташладик.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот қотиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+