"Саховат ва кўмак": Меҳрнинг рақами — 1197

21.04.2020 11:04:34

 

Бу кунги муносабатимни ёзишга ундаган ҳолат халқимизнинг навбатдаги тантилиги. Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ёрдамга мухтож бир неча оилалар навбатдаги озиқ-овқатлар тўпламидан ўзгалар учун воз кечганликларини айтиб, мендан, шу сайлов округидан сайланган депутат сифатида, юртимизда карантин эълон қилинган дастлабки кунданоқ узлуксиз фаолият олиб бораётган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимларига ўз ташаккурларини етказишимни илтимос қилдилар.

Албатта, бунинг замонавий усуллари бадастр, лекин ҳозирги кунларда Интернет ҳаражатларидан оиласи таъминотини юқори қўйган ҳамшаҳарларимнинг мурожаатларини холисона бажаришни фуқаролик бурчим, деб ўйладим,

Азизлар, бизлар учун СИЗ қаҳрамон! Бир кунда 5 мингдан ортиқ телефон қўнғироқларига жавоб бераётган ширинзабон укажону сингилжонларим, ҳар бир маҳсулотни қутига бекаму кўст жойлаштираётган қадрдонларим, нарсаларни машиналарига ортиб тинмай юзлаб километр йўл босаётган биродарларим, ўз эгасига топширай деб, уйма уй юриб чарчамаган маҳалладошим, посбонларим ва номларини зикр қилдирмай, сўралган барча зарурий маҳсулотларни етказиб турган хотамтойларим!

Барчангизга қўлимиз кўксимизда таъзимдамиз! Президентимизнинг ишонган меҳри дарёлари, қилаётган хизматларингизга рози бўлинглар, қўпчиликнинг дуолари сизларни, оилангизни балолардан асрасин! Биз учун соғ бўлинг!

Озиқ-овқат, кундалик ҳаётимизда энг зарурий маҳсулотларни олишдан мақсад уларни ғамлаш эмас. Кўриб, кузатиб турибмиз, бизнинг оилалардан ҳам кўпроқ эҳтиёжмандлар бор экан. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ. Ўша кунларга очиқ юз, пок виждон, инсоний фазилатлар билан етишайлик.

Ёдимга  бир қўшиқнинг “Меҳрнинг нархини айтинг, барчасини сотиб оламан” сўзлари тушиб кетди. Меҳрнинг нархини билмайману, лекин унинг рақами 1197.

 

Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи фуқаролар номидан

149-Қўйлиқ сайлов округи депутати Гулруҳ АГЗАМОВА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+