“Саховат ва кўмак”: Навбаҳорга хайрия карвони жўнади

02.05.2020 12:05:35

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини катта хайриҳохлик билан кутиб олган партиямизнинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан қисқа фурсатларда бу борадаги фаолият бошлаб юборилди. 

Рустам Ҳайитов бошчилигидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ва Навбаҳор туманидаги “Оқ олтин мева-сабзавот” МЧЖ ҳамкорликдаги кўмак гуруҳининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган дастлабки карвони вилоятнинг Навбаҳор туманига йўл олди.

Тумандаги энг эҳтиёжманд оилаларининг ҳар бирига 1 литр пахта ёғи, 2 кг.дан гуруч, макарон, шакар, 5 кг.дан картошка ҳамда пиёз, 30 дона тухум - жами етти турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси етказиб берилмоқда. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+