“Саховат ва кўмак”: Олмалиқ ва Янгийўлдаги савобли ишлар

02.05.2020 13:05:54

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Фахриддин Матасимов томонидан шаҳардаги “Чамбил”, “Тинчлик”, “Рамазон” ҳамда “Фурқат” маҳаллаларидаги боқувчиси йўқ ёлғиз қариялар, бетоб бўлиб ётиб қолганлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда вирусдан сақланиш учун ҳимоя воситалари тарқатилди.

Яна бир депутатимиз - Халқ депутатлари Янгийул шаҳар Кенгаши депутати Ғуломжон Раҳмонов ўзи сайланган ҳудуд – “Файзли” МФЙда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож кексаларимиз ҳолидан хабар олди. Уларга карантин даврида имкон қадар кўчага чиқмаслик, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги тушунтирилди. Қолаверса, уларга халқ вакили томонидан 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Шунингдек, Янгийўл шаҳар Кенгаши раиси Гульфия Келманова, Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши депутати Назиржон Саидов ташаббуси билан  шаҳар ҳудудида жойлашган  “Бахт”, “Янгиобод” ҳамда “Рамадон”  маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитидаги 38 нафар оила вакилларига 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+