Вакцинация жараёнига масъулмиз

05.04.2021 12:04:31

Қибрай туман Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоа саломатлиги бўлими   вакцина сақлаш омборхонасига вилоят СЭО ва ЖС  бошқармасидан  жорий йилнинг 31 март куни 6500 доза ASTRA ZENECA ҳамда 7 655 доза ZF-UZ-VAK2001 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун вакциналар олиб келинди  ва  шу куни 1-босқичда COVID-19 га қарши эмлаш ўтказиш учун кўп тармоқли марказий  поликлиника  ва унинг ТашИЭС, Лимонарий филиаллари қошида ташкил этилган эмлаш пунктларига белгиланган стандарт талаблари асосида етказиб берилди.

Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб туманимизда 1-босқичда COVID-19 га қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошланди. Ушбу олинган вакциналар Айтиш жоизки, Президент Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги 02-РА 1-4186-сонли топшириқ ҳатига биноан, биринчи навбатда:  65-74 ёшли қариялар; 75-84 ёшли кексалар;  85 ёш ва ундан катталар  эмлаш учун мўлжалланган.

Айтиш жоизки, ASTRA ZENECA вакцинаси билан эмлаш 2 маротаба, Хитой ва Ўзбекистон томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAK 2001  вакцинаси билан эмлаш  3 маротаба амалга оширилади.

Эмлаш жараёнига тумандаги барча оилавий поликлиника ва уларнинг ҳудудий филиалларида ташкил этилган эмлаш пунктларида мазкур тадбирни хавфсиз ўтказиш учун  барча зарур чоралар кўрилган. Ташкил этилган эмлаш пунктларида махсус тайёргарликдан ўтган малакали мутахассислардан иборат бригадалар   аҳолига ҳизмат кўрсатишмоқда. Биз депутатлар бу жараённи ҳам назардан четда қолдирмадик. Эмланувчи контингент дастлаб врач кўригидан ўтказилиши муҳим.  Эмлашга руҳсат этилган фуқаролар ўз ихтиёрига кўра ASTRA ZENECA ёки  ZF-UZ-VAK 2001 вакцинаси  билан  эмлангандан  кейин 30 дақиқа давомида кузатиб, кейинчалик 3 кун давомида патронаж назоратига олинмоқда.

Қибрай туман Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоа саломатлиги бўлими раҳбари Беҳзод Бекназаровнинг маълум қилишича, мазкур оммавий эмлаш доирасида дастлабки 3 кун мобайнида жами 129 нафар,  шундан  44 нафари 65 ёшдан ошганлар, 68 нафар тиббий ходимлар, 2 нафар мактаб ўқитувчилари  ва 15 нафар турли қўшимча касалликлари  мавжуд, хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар ўртасида вакцинация ишлари амалга оширилган бўлиб, эмланганлар ўртасида эмлашдан сўнг, ножўя ҳолатлар қайд этилмади.

 

Дониёр ЮСУПОВ,

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+