1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

01.12.2022 15:12:18

Тил ҳар бир миллатнинг кўзгуси, кўнгиллар сарчашмасидир. Тил бор экан, миллат барҳаётдир. Тильда миллатнинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари акс этади. Aйнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигини англайди ва бундан ўзлигигагина хос бўлган фахрни, ифтихорни туяди.

Бугун – Қорақалпоғистон Республикаси тарихидаги муҳим саналардан бири Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун.

1989 йил 1 декабрь — Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланиб келинади.

Қорақалпоқ тилида ижод қилган Бердақ, Ажиниёз Қўсибай ўғли, Ибройим Юсупов, Тулепберген Каипбергеновлар ижодини ўзбек халқи ҳам севиб мутолаа қилади. Ўзбек ва қорақалпоқ тарихи, дини, урф-одатлари, анъаналари асрлар давомида ўзаро муштараклик касб этган.

Бугунги шодиёна кун – қардош Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 ёши билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этиб, Ватанимизнинг тинчлиги, халқимизнинг бирдамлиги ва фуқароларимизнинг фаровонлиги бардавом бўлишини яратгандан сўраб қоламиз. Бәршемизге бүгинги байрамымыз қутлы мүбарек болсын!

Ўзбекистон «Адолат»СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+