"Адолат" кўкрак нишони муборак бўлсин, "Адолат" фидойилари!!!

14.05.2022 09:05:44

13 май куни Хоразм вилоятида бўлиб ўтган "Адолат" СДПнинг навбатдаги   VIII пленумида, узоқ йиллар давомида партия  равнақи ва истиқболи йўлида   самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ходимлар "Адолат" СДП Сиёсий  Кенгаши томонидан таъсис этилган "Адолат" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Мукофотланганларнинг барчасини чин қалбдан муборакбод этган ҳолда, уларга  жонажон Ватанимиз ва партиямиз тараққиёти йўлида сидқидилдан қилган  хизматлари мукофоти ўлароқ, бундан-да юксак муваффақиятларга сазовор бўлишлари тилакдошмиз.

 

"Адолат" СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+