Адолатсиз “тонировка” ёхуд қачонгача фуқаролар соғлиғини пулга сотиб олишади?

17.09.2021 16:09:53

Гарчи бугун ҳамма ерда “тонировка арзонлашди” деган шов-шувли хабар тарқалган бўлсада, бу “Адолат” социал-демократик партиясининг “тонировка” масаласидаги ғояси ижросининг бир қисми, холос. Автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш борасидаги бундай ўзгариш бизи қониқтирмайди. “Тонировка” учун юқори миқдорда жарима қўлланилишига “Адолат” партияси томонидан бир неча бор эътироз билдирилиб, халқнинг кўнглидаги гаплар олиб чиқилган эди:

Онлайн: Ҳайдовчилар: жазирамадан ҳимоя қилинишимизга рухсат беринглар

«Тонировка», «снос», «дарахткесарлар»: Бош вазир ўринбосари депутатларга нималар тўғрисида маълумот берди?

Ноёб ҳодиса: сиёсий партия Вазирлар Маҳкамасига қарши чиқди

Шундай жазирама иссиқда “тонировка” пулли... Шу адолатданми?!

Бу табақалаштириш эмасми?

Инсон манфаатлари устун бўлган жамият кучлидир

Ушбу масалага партия Сиёсий Кенгаши раиси, Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов томонидан ҳам муносабат билдирилиб, “тонировка” ҳуқуқбузарлик эмас, эҳтиёж бўлишига қарамай, унга белгиланган жарима бошқа ижтимоий хавфи юқори бўлган ҳуқуқбузарликлардан анча кўплигига диққат қаратилган эди:

АДОЛАТСИЗ “ТОНИРОВКА” ёҳуд иқтисодий манфаат инсон ҳаётидан устунми?

Мавзуга доир барча чиқишларда “Адолат” СДП Маъмурий жавобгарлик кодексида қайд этилган жарималарни қайта кўриб чиқиш тарафдори бўлган. Қолаверса, ташаббусларимиз қисман бўлсада ўз самарасини бераётганидан мамнунмиз.

Биз пуллик “тонировка” ва у бўйича жаримага қаршимиз!

Адолатга зид нормалар ўз кучини йўқотиб, ўрнини халқчил меъёрларга бўшатиб бериши учун курашишда давом этамиз.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+