Андижонлик «Ёш адолатчилар» ОИТСга қарши

30.11.2022 10:11:52

Ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш, касалликлардан сақланиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш ОИВ/ОИТС тарқалишига қарши курашнинг самарали йўлларидан бири. Бу борада айниқса бўлғуси шифокорларнинг фаоллигини ошириш катта аҳамиятга эга.

1 декабрь-Халқаро ОИТСга қарши кураш куни олдидан «Адолат» СДП Андижон шаҳар кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида мазкур олийгоҳнинг Талабалар уйида ўтказилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. «Биз–ОИТСга қаршимиз» мавзусидаги мазкур тадбирда саломатлик – ҳар бир инсон учун асосий қадрият эканлиги, инсон ўзини асраши, ўткинчи нарсаларга учмаслиги ҳақида сўз юритилди. Ёшларга ОИВ инфекцияси ва унинг тарқалишининг олдини олиш чоралари ҳақида маълумот берилди. Касалликни олдини олиш ҳар бир инсонни ўз қўлида эканлиги таъкидланди.

Талабалар орасида бизнинг сафдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Партиянинг «Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида ўтказиладиган тадбирларда улар доим фаол. Бугун ҳам бу ўз ифодасини топди. Бўлғуси шифокор -«Ёш адолатчилар» 1 декабрь куни жамоатчилик орасида тадбирда олган билимлари асосида ОИТСни олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб борадилар.

Ўткирбек Арзиқулов,

 “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+