Баҳром Абдуҳалимов муаллифлигидаги монография турк тилида нашр қилинди

14.09.2021 12:09:12

"Адолат" социал-демократик партия Сиёсий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов қаламига мансуб "Байт ул ҳикма ва унда фаолият юритган Ўрта Осиёлик алломалар" номли монаграфияси турк тилида нашр этилди.


Туркиянинг Коня шаҳридаги Селжук университети профессори доктор Мустафо Демирчи, тадқиқотчилар Иқболжон Усмонов ва Муҳриддин Мамадаминовлар томонидан таржима қилинган китобнинг тақдимот маросими 13-сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. Тақдимот "Ўзбекистон маданий мероси" ҳафталиги доирасида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида ташкил этилган маросимда институт раҳбарияти, илмий ходимлари ҳамда Туркиянинг Селжук университети профессорлари Мустафо Демирчи ҳамда Фахри Озпилавчилар иштирок этди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+