Баҳром Абдуҳалимов сайловчилар саволларига жавоб берди

06.10.2021 17:10:35

Марғилон шаҳридаги маданият марказида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви қизғин ўтди.

 Учрашув давомида партия фахрийси Наримон Шодиев,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари –Муҳаммаджон Валиев, Гулбаҳор Саидғаниева, Фарғона давлат университети ўқитувчиси  Шоҳида Аббосова, Фарғона “Ибратли бегим” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Шаҳноза Ғаниева, “Юксалиш лидерлари академияси” Фарғона филиали ходими Араббой Фаёзов, Олтиариқ туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактаби директори Абдуғани Набиевлар сўзга чиқиб, Сайловолди Дастурида кўзда тутилган масалалар, таклиф ва ташаббуслар ҳақида сўз юритдилар.

-Номзоднинг Сайловолди дастурида жамиятда соғлом фикр ҳамда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш механизмларини яратиш, “Жамиятда юриш-туриш одоб-ахлоқ қоидалар”ни жорий этиш каби таклифларни илгари сурилганлиги эътиборга молик. Чунки фуқаролик жамиятини шакллантиришда маънавий аҳлоқий нормаларга таяниб ташкил этилиши энг аввало оилаларни мустаҳкамлигига ва фарзандлар тарбиясида ўз таъсирини кўрсатади, – дейди Фарғона давлат университети ўқитувчиси  Шоҳида Аббосова. – Олий таълим муассасаларига жалб этилган хорижий профессор-ўқитувчилар, талабалар учун виза ва турли давлат божи бекор қилиш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул қилишдаги квоталар тизимини қайта кўриш каби илғор ташаббус ва ғоялар халқимизга, албатта манзур бўлади.

Шундан  сўнг учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга номзоддан жавоб олдилар.

“Ёш адолатчилар” қаноти раиси Б.Худойбердиев  Сайловолди Дастурида  кўзда тутилган ҳар қандай ихтиро ва ихтирочиларни кўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳусусида, мустақил блогер М. Солиева аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун муниципал уйлар  билан таъминлашда сифатга эътибор масаласида,   Озода Дадажонова “Тоза қўллар” сиёсатини амалга ошириш механизми бўйича саволлларига атрофлича ва батафсил жавоб олдилар. Нодир Жумабоев эса фуқаролар даромадларини декларация қилиш орқали бюджетга тушумлар миқдорини ошириш борасида номзод таклифлари  билан қизиқди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

   “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+