Беш ташаббус – беш имконият

04.05.2021 14:05:51

Ёшлар миллатнинг суянчи ва эртаси. Уларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Президентимиз тамонидан илгари сурган 5 муҳим ташаббус эса ёшларимиз учун дастуруламал бўлиб келаётгани ҳеч шубҳасиз. Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун юртимизда кенг шароит яратилган. Бугунги кунда “5 муҳим ташаббус” шиори остида бутун Республикамиз бўйлаб тадбирлар, кўрик-танловлар, лойихалар бўлиб ўтмоқда. Ушбу танлов ва лойиҳалар, тадбирлар орқали минглаб иқтидорли ёшлар кашф этиб келинмоқда.

 Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади. “Беш муҳим ташаббус” орқали кўплаб ёш истедодли ўқувчилар аниқланмоқда. Уларга юксак рағбат ва эътироф ила Президентимиз тамонидан олий таълим муассасаларига киришлари учун алоҳида квоталар ажратдилар. Бу ҳам ёшларимизни бор куч, билим ва тафаккурини ишга солган ҳолда ўз устида изланишга чорламоқда. Хусусан, учинчи ташаббусни оладиган бўлсак, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни тизимли ташкил этиш бўйича юртимиз бўйлаб барча туман ва шаҳарларда ИТ марказларга очилди. Ушбу ИТ марказларида эса “Ёш дастурчилар” етишиб чиқмоқда. Мактаб ўқувчилари ИТ соҳасини мукаммал ўрганиб ҳатто у ерда ўз тенгқурларига ўргатмоқдалар. Шу билан биргаликда барча мактабларда “5 муҳим ташаббус”, “5 ташббус, 5 имконият” бўйича турли хил тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ёш китобхонлар” тўгараги фаолияти мактабларда йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга бўлган қизиқишини янада ошириш учун мактабларда дарсдан сўнг спорт тўгараклари, ёшларни ва аҳолини компютер саводхонлигини ошириш мақсадида синф хоналари тўлақонли компьютерлар билан жиҳозланиб компьютер тўгараклари йўлга қўйилди. Туман ва шаҳар марказларида 5 муҳим ташаббус ижроси бўйича кўплаб спорт иншоотлари, маданият марказлари энг сўнги ва замонавий услуб жиҳозлар билан қуриб битказилиб, ёшларимиз фойдаланишлари учун топширилмоқда.

Мен фаолият юритиб келаётган Бувайда туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида ҳам юқорида айтиб ўтилган тўгараклар ўқувчи ёшларимиз ихтиёрида. Уларни ҳар тамонлама мукаммал тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва самарали ўтказиш учун барча шароитлар яратиб берилган. Ушбу мактабда ёшлар етакчиси вазифасида ишлаб келмоқдаман. Ёшлар билан ишлар эканман уларнинг руҳиятидан, кайфиятидан ва юз-кўзидан бугунги кундаги давлат сиёсатидан мамнун эканлигини ва яратилаётган шарт-шароитлардан хурсанд эканлигини яққол кўраман.

Мен партия лойиҳаларидан бири бўлган “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг муғим бўғини” лойиҳаси доирасида кўплаб амалий ва назарий тадбирларни ташкил этиб, ушбу тадбирларда беш ташаббуснинг мақсад ва моҳиятини яна бир карра ёшларга очиб беришга ҳаракат қиламан. Бу каби муҳим ташаббуснинг биз ёшлар ҳаётидаги ютуқ ва юксалишларимизга йўлак бўлаётганини ҳар соҳа ва жабҳада эришаётган ютуқларимиздан кўриш мумкин.

Президентимиз тамонидан ёш авлодни тарбиялаш ишларига бундай аниқ ва мақсадли ёндашув, тизимли ва тартибли, қатъий муносабатни кўриб ҳар бир ёш юрти ва юртбошисидан, жамият ва ундаги ўзгаришлардан фахр-ифтихорга тўлиши шубҳасиз.

 

  Абубакир АҲРОРЖОНОВ,

Фарғона вилояти Бувайда тумани

42-умумий ўрта таълим мактаби

Ёшлар етакчиси,

“Адолат” СДПдан сайланган Олий

Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

Ёшлар парламенти аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+