Беш ташаббус сайли

12.04.2021 15:04:14

Фарзандларимизни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни санъат, спорт, китобхонлик ва компьютер технологияларига қизиқишларини орттириш мақсадида Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган беш ташаббус қисқа вақт мобайнида оммалашиб қамров даражаси ортиб бормоқда. Бу ўринда таълим муассасалари, олий ўқув юртлари асосий таянч вазифасини ўтаб бермоқда.  

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Дастлаб биринчи ташаббус бўйича маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмалари ҳамда бадиий чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

-Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус улғайиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир, -дейди Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова. - Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда ўз самарасини беради.

Албатта, бундай саъй-ҳаракатларнинг туб замирида ёшларни илм-маърифат, соғлом эътиқод билан маънавий юксалишлари мақсад қилинган. Шу боис ташкил этилган “Беш ташаббус сайли” ҳам ўқувчи-ёшларни ўз иқтидорларини намоён қилишга, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларга камарбаста бўлишга етаклаши билан аҳамиятлидир.

Тадбир сўнгида халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбаровага партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан таъсис этилган "Адолат" эсдалик нишони топширилди.

 

Воҳид САИТХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+