“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси - Хивада

09.04.2021 17:04:23

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳасининг  ҳаётга татбиқ этилиши  кўп йиллардан буён  азият чекиб келаётган аёлларнинг муаммоларинини бартараф этишда ҳамда чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган  хотин-қизлар билан бевосита мулоқот ўрнатишда қўл келмоқда.  

Хусусан, мазкур лойиҳадан хабар топган Хива шаҳар  “Қиёт” маҳалласида  яшовчи, кам таъминланган оила аъзоси Нафиса Қорабоева  ўз муаммоларини баён этиб, партия вилоят Кенгашига  уй-жой масаласи бўйича ёзма мурожаат этди. Партиянинг вилоят  ҳамда Хива шаҳар Кенгаши фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаатчининг хонадонида  ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур хонадонда қайнона ва келин ўртасида келишмовчилик сабаб  мурожаатчи 3 нафар қизи билан бир хонада яшаётгани  маълум бўлди.  

Ишчи гуруҳ  оиладаги келишмовчилик юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига, уй-жой масаласи бўйича  Хива шаҳар ҳокимлиги ҳамда  “ҳимоя ордери”  масаласи  бўйича туман ички ишлар бўлимига  депутатлик сўровлари билан мурожаат этди ва ижроси назоратга олинди.

Нафиса Қорабоева, мурожаатчи:

“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида “Бир адолатчи-юз аёлга химоячи” лойиҳаси доирасида  турмуш муаммолари билан қийналиб келаётган мендек аёлларнинг муаммоларидан холос этишга кўмаклашилаётгани тўғрисида ўқиб қолдим ва партия вилоят Кенгашига мурожаат этдим. Мурожаатим эътиборга олинди. Муаммоларимни бартараф этиш чоралари бошлаб юборилганлиги тўғрисидаги партия фаолларининг хабаридан айниқса, уларнинг самимий ва дилдан мулоқотларидан  кўнглим  тоғдек кўтарилди.

Воҳамизда лойиҳа доирасида  ўрганиш ишлари давом этмоқда.

                                                                                                      Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                             Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                      Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+