Бўзатов ёшларни бирлаштирди

11.06.2021 15:06:02

Юртбошимиз ташбусслари билан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилаётган «Ёшлар овози» фестивали юртимизнинг барча жабҳаларидан келган истеъдодли ва шижоатли ёшларини бирлаштирди.

7-июнь санасидан бошланган «Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ташкил этилган ушбу ёшлар тадбири, ўз иқтидорини намоён қилиш учун ҳар бир ёшга катта имкониятлар саҳнасини яратди.

Фестивал давомида бутун Ўзбекистон ёшлари бирлашган ҳолда турли шакилдаги танловлар, спорт мусобақалари ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этмоқта. Улардан, ёш дизайнерларнинг миллий ва замонавий  либослар коллекцияси, веломарафон, «Қувноқлар ва зукколар», «Академик ижро» каби бирқанча йуналишлардаги тадбирлар шулар жумласидандир. Маълумки, ёш авлоднинг таълим-тарбияси муҳим ва долзарб бўлиб бугунги кунинг иқтидорли авлоди эртанги юрт келажаги пойдевори ҳисобланади. Тадбир иштирокчиси сифатида эл-юрт равнақи йулида бирлашган бугунги Ўзбекистон ёшларининг қанчалик истедодли, илмли, билимга чанқоқ эканликларини кўриб гувоҳи бўлдим ва бу менда ўзига хос катта таассуротлар қолдирди.

Мазкур «Ёшлар овози» фестивали жудаям юқори кайфиятда ёш ижодкорлар ва истедодли ёшларни топиш ва рағбатлантириш имконини яратди.

Тадбирлар доирасида халқ севган устоз саънаткорлар томонидан ўтказилган маҳорат дарслари, ёш истеъдод эгаларининг янада билим ва кўникмаларининг юксалишига хизмат қилди. Бўзатов туманида ўтказилган «Республика ёшлар овози» фестивалидаги ғолибларини тақдирлаш маросими ва байрам тантанасига  бағишланган гала-концерт, якунида бўлиб ўтган ажойиб мушакбозлик ёшларда ўз юртига бўлган юксак ғурур ва ифтихорни бахш этди.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+