Депутат аралашгач, боғчага янги жиҳозлар келтириладиган бўлди

03.10.2022 13:10:05

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфират Хушвақтованинг Муборак тумани сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувлари самарали кечди. Депутат фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни ўз жойида ҳал этишга эришди.

Тумандаги 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти янги таъмирдан чиқарилиб, 90 нафар ўғил-қизларни ўз бағрига олган. Депутат боғчадаги аҳволни ўрганиш жараёнида аниқландики, давлат мактабгача таълим ташкилоти яна 90 нафар болаларни қабул қилишга имкониятлар етарли. Бироқ, боғча тарбиячилари қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар етишмаслиги туфайли болаларни боғчага қамраб олишнинг иложи бўлмай турганлигини маълум қилишди. Депутат бу муаммога туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ечим топди.

Дарвоқе, боғчага тез кунлар ичида зарур жиҳозлар келтирилиб, яна 90 нафар фарзандларимиз давлат мактабгача таълим ташкилотига қатнай бошлайди.

«Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+