Депутат ихтисослаштирилган мактабда

01.12.2022 20:12:55

2022 йил 1 декабрь куни яқинлашиб келаётган Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева жамоатчилик билан биргаликда Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 52-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрди.

Унда ушбу таълим муассасасида ўқувчилар ҳамда педагоглар томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Дастурда жараёнида ўқувчилар иштирокчиларга таълим жараёнида ўрганган қўшиқ ва рақслар, кулинария ҳамда амалий меҳнатда тайёрлаган маҳсулотларини тақдим этдилар. Байрам чоғида мактаб ўқувчиларига совғалар топширилди.

Қизиқарли ўтган байрамона тадбир сўнг мактаб-интернат педагоглари билан ўзаро суҳбат уюштирилиб, муассасада мавжуд муаммолар ҳамда ўқувчиларнинг мактабни битиргандан сўнг ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топа олиши билан боғлиқ истиқболда мавжуд масалалар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди. Суҳбат давомида муассаса раҳбари мактабда доимий иш олиб борадиган врач ҳамда ҳамшира учун штатларни таъсис этиш зарурлиги ҳақида таклиф билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувчанлигига кўмаклашувчи ҳуқуқий нормаларнинг бажарилиши юзасидан парламент назоратини кучайтириш кераклиги таклифини илгари сурди.

Тадбир сўнггида жамоатчилик вакиллари муассаса ҳудудида дарахт экдилар.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+