Депутат маҳалла раиси сайлови ўткалишини назорат қилди

19.05.2022 18:05:53

Маълумки, айни кунларда мамлакатимизда маҳалла раислигига сайловлар бўлиб ўтди.

Ушбу сайловлар адолатли ва қонун талабларига мос шаффоф тарзда ўтиши учун маҳаллий Кенгашлардан сайланган депутатлар ҳам сайлов жараёнларида фаол иштирок этди. Жумладан, Тошкент шаҳар Олмазор туманининг “Ғ.Аъзамов”, “Хончарбоғ”, “Орзу” ҳамда “Мойариқ” маҳаллаларида ўтказилган сайловларда “Адолат” СДПдан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Хикматова Луиза Анваровна сайлов жараёнларини назорат қилишда фаол иштирок этди.

Шунингдек, ушбу муҳим жараёнда  Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор  Маруфова Гулнора Махмудовна, Олмазор тумани хоким ўринбосари, Оила ва хотин-кизлар бўлими бошлиғи Дадаходжаева Мухаррам Эсануллаевна, шунингдек, туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

 Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши мутбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+