Депутат муаммолар ечимини топмоқда

20.01.2022 16:01:28

Кўп йиллардан буён Ховос тумани Бинокор махалласи  худудида истиқомат қилувчи аҳоли томорқа ерларини рисоладагидек суғора олмас, етиштириладиган экинлар ҳам кўнгилдагидек ҳосил бермас эди. Бунга сабаб махалладаги  ариғ йиллар давомида тозаланмай, сув юриши учун носоз аҳволга келиб қолганди. Қишлоқдагилар унда-бунда тўпланишиб, ариқнинг у ер бу ерини тозалашгани билан асосий ишни техника воситасида бажармаса бўлмасди.

Ушбу масала юзасидан маҳалла аҳли Ховос туман Кенгаши  “Адолат” СДП депутати  Бахтиёр Худойбердиев мурожаат қилишди. Депутат  аҳоли мурожаатига асосан  Сирдарё вилоят ИТХБ бошқармасига белгиланган тартибда мурожаат қилиши бесамар кетмади,  ариқни тозалаш  мақсадида экскаватор ажратилди ва  ариқ  мукамал тозаланди.

Бугунги кундаги бундай амалий ишлар депутатларни фаол бўлишига ундамоқда. Зеро, аҳолининг депутатга бўлган бугунги ишончи эртанги кунга бўлган ишончи ҳисобланади.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+