Депутат ташаббуси билан маҳалла йўллари асфалтлаштирилди

20.01.2022 12:01:34

Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида Инсон қадри ва унинг манфаати энг олий ўринда туриши бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Жамиятимиз асоси бўлган маҳалла фуқаролар ҳаётида ҳал қилувчи асосий ўрин тутади. Ана шу сабабдан энг аввало маҳалла обод бўлса юрт обод ва инсонлар ҳаёти фаровон бўлади. Эътиборлиси, жорий йилнинг номланиши ҳам ана шу жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

 Аввал хабар берганимиздек, Янги Ўзбекистонни ривожи, инсон манфаатлари йўлида маҳаллалар ободлиги ва кўркига кўрк қўшишда депутатларимиз томонидан амалий ишлар бошланиб, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши учун астойдил бел боғлаганлар.

Жумладан, Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Калмакон” МФЙ аҳолиси иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот жараёнида ички йўлларни асфалтлаштириш ҳамда тунги чироқлар ўрнатиш кераклиги юзасидан фуқаролар томонидан мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаат асосида депутат томонидан масалани ҳал этиш бўйича туман ободонлаштириш бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурованинг саъй-ҳаракатлари туфайли “Калмакон” МФЙ ҳудудидаги “Ф.Хўжаев” ва “Истиқлол” кўчаларининг ички йўллари, “Наврўз” кўчасидаги қабристон йўлаги асфалтлаштирилди ҳамда кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилди.

 

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+