Депутат ташаббуси билан маҳалла йўллари обод бўлди

18.01.2022 10:01:59

Янги 2022 – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да Янги Ўзбекистоннинг ривожланиши, янгича тус олиб, маҳалалар обод бўлиши янада кўркамлашиб, гуллаб-яшнаши йўлида “Адолат” СДП Бухоро вилоят шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари томонидан қизғин ишлар бошлаб юборилган.

Жумладан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов томонидан ўзи сайланган ҳудудда ободонлаштириш ишлари қизғин тус олди. Депутатнинг ташаббуси билан шаҳарниннг С.Айний МФЙ “Ҳайдаробод” массиви аҳолисига ёмғирли кунларда енгиллик яратиш мақсадида массив кўчалари жами 2.5 км йўл ҳамда массивнинг “Бобойи ҳақдўст” қабристонига борадиган йўл тозаланиб тартибга солинди ва шағаллаштирилиб, махсус техника ёрдамида текисланиб ётқизилди. 

Дарҳақиқат, Юртбошимиз таъкидланганларидек, маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Юртбошимизнинг янги йил муносабати билан халққа йўллаган табригида бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланиши қайд этилган эди.

Ана шу жиҳатдан олиб қаралганда партия вилоят шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ўз олдиларига муҳим вазифаларни белгилаб олиб, уни амалда ҳаётга тадбиқ этишни бошладилар.

Депутатларимизнинг сай-ҳаракатлари жойларда маҳаллалар ободлиги ва албатта Юртимиз чиройи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+