Депутатнинг бир куни

25.11.2022 15:11:38

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матяқубовни ҳар доим сайловчиларининг дарду-ташвишлари билан яшаётгани гувоҳи бўламиз.

Бахтиёр Матяқубов Боғот туман 12- «Бешариқ» сайлов округидан вилоят Кенгашига депутат қилиб сайланган. У 2014-2019 йиллар давомида депутат сифатида сайловчиларининг эътиборидан муносиб жой олгани боис кейинги сайловда ҳам ғолиб бўлиб, сайловчиларининг яшаш фаровонлигини оширишга эришмоқда.

Депутатнинг бу галги учрашуви ҳам ҳар қачонгидек самарали кечди.

Депутат учрашувларининг даставвалида, 47 – ИДУМ, 24, 6-сон умум ўрта таълим мактабларида қиш ва куз мавсумига тайёргарлик, бошланғич синф ўқувчиларини бепул нонушта билан таъминланганлик даражаси, кутубхоналарнинг ўқувчилар ёшига мос бадиий адабиётлар билан бойитиш, тиббиёт хоналарнинг фаолияти ва бошқа бир қатор масалалар ҳамда мавжуд муаммолар билан яқиндан танишди.

47- сон мактабда ўрганиш ишлари олиб борилганда, мактаб фаолияти талаб доирасида экани айниқса, депутатнинг иқтидорли ўқувчиларнинг эришган ютуқлари, уларнинг олдига қўйган мақсадлари тўғрисидаги суҳбати, Давлатимиз томонидан таълим соҳаси ва соҳа ходимларига қаратилаётган эътибор тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда депутатнинг соҳа ривожига қаратилган тавсиялари мактаб жамоасининг эътиборидан жой олди.

Шунингдек, мактаб директори Гулнора Болтаеванинг мактаб олдига светофор ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати депутат томонидан эътиборга олинди ва масала ижобий ечим топишини билдирди.

24-сон умум ўрта таълим мактабида ўқувчиларга тарқатилаётган бепул нонушта маҳсулотларнинг сифати яхши эмаслиги аниқланди ва депутат томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

6-сон умум ўрта таълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилганда мактабнинг моддий техник базаси эскириб қолгани, бир қанча парталар бошқа мактаблардан олиб келингани, мактабда ошхона, мактаб олдида пиёдалар учун махсус йўлакча, йўл белгилари, светофор йўқлиги, мактаб атрофи ўраб олинган кўп йиллик девор нураб қолгани аниқланди. Депутат мазкур муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам беришини билдирди.

Депутат ўрганилган мактаблар кутубхоналарини ўқувчиларнинг ёшига қараб бадиий китоблар билан бойитиш хусусида бир қатор тавсияларини берди ва бу масалада ўзи ҳам кўмак берадиган бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида депутат етакчиликдаги фаоллар «Ашхобод» маҳалласида яшаётган, боқувчисини йўқотган, «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи Шахло Мадримовани, келини вафот этганидан сўнг 4 нафар набирасини ўз қарамоғига олган Қурбонбика Қурязовани ҳамда «Нурафшон» маҳалласида яшаётган Гулмира Эгамбердиевани хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Депутатнинг саъй ҳаракатлари билан юқорида номлари қайд этилган кам таъминланган хонадон эгаларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Депутат Қурбонбика Қурязованинг тўрт нафар набирасига, Гулмира Эгамбердиеванинг уч нафар набирасига 26 ноябрь куни Урганч савдо марказига олиб келиб, мавсумий кийим-кечак сотиб-олиб беришини айтди.

Ижодий гуруҳимиз билан депутат Б.Маятяқубовнинг бир кунлик фаолиятига ҳамроҳ бўлар эканмиз, унинг спорт, таълим бўйича ютуқларга эришган ўқувчиларни бағрига босиб, уларга кўрсатган ҳурмат - эътиборидан, билдирган юксак ишончидан тўлқинланган бўлсак, кам таъминланган оила фарзандларига кўрсатган эҳтиромидан, уларни худди ўзининг фарзандидек қайғураётганидан қалбимиз фахрга тўлди ва Б.Матяқубовдек олижаноб ҳамюртларимиз бор экан, Ўзбекистонимизни келажаги буюк эканига яна бир бора амин бўлдик.

                                                 Замира Абдуллаева,

 “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

                                                                             

                                                                    

  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+