Энг бахтли аёл  - бизнинг жамият аёли

15.08.2022 15:08:17

Қувасой шаҳрининг «Кокилон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Энг бахтли аёл – бизнинг жамият аёли» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг хотин-қизлар гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси Д.Меҳмонова, Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Убайдуллаева, шаҳар отин ойиси, маҳалла фаоллари, ИИБ ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамованинг Фарғонага ташрифи чоғида ажрим, жиноятчилик, зўравонлик, нотинч оилалар, аёлларга берилаётган имкониятлар, уларнинг соғлигини тиклаш масалалари, эрта туғруқ, эрта ҳомиладорликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган топшириқлар мутасаддиларга етказилди ва «Кокилон» МФЙда 7 ой давомида олиб борилган ишлар таҳлил қилинди. Камчиликларни бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилди.

фар3_5

Д.Меҳмонова соҳага доир белгилаб берилган манзилли ишлар ижроси ва олдинда турган муҳим вазифаларга бирма-бир тўхталди. Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш мақсадида референдум ўтказилиши тўғрисида маҳалла фаолларига тушунча бериб ўтди.

Самимий ва очиқ тарзда ўтказилган мулоқотда отинойилар, меҳнат фахрийлари ва маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+