Энг яхши ижтимоий ташаббус эгалари тақдирланди

16.09.2021 18:09:51

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги қарорига асосан эълон қилинган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичи Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида бўлиб ўтди.

Вилоят босқичида Фарғона туманидан биринчи даражали дипломлар билан такдирланган номзодлар фаол иштирок этиб, ҳар бири муносиб тақдирланди. Уларнинг ичида Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатларимиз ҳам борлиги қувонарлидир.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинацияси бўйича депутатимиз, Фарғона тумани ҳокими Шухрат Мўминов, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Отабек Холиқовларга ташаккурнома   ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

 Шунингдек, партиянинг Учкўприк тумани Кенгаши раиси Одина Ҳакимова ҳам “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ННТ” йўналишида муносиб рағбатлантирилди.

Партиянинг Учкўприк туман Кенгаши раиси ҳамда жонкуяр, фидойи депутатларимизни ютуқлари билан табриклаб, келгуси фаолиятига омад ёр бўлишини тилаймиз!

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+