Фаолларимиз тақдирланди

28.11.2022 10:11:24

Туркия Республикасининг Адана шаҳрида бўлиб ўтаётган 7-Чуқурова Халқаро Туркий дунё Шеърият ва Мусиқа Фестивалида ҳамшаҳарларимиз «Адолат» СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова ва «Ўзбекистон» МФЙ хотин-қизлар фаоли Гуллола Рўзиевалар туркий давлатлар ижодкорларининг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилганликлари, туркий давлат адабиётчилари ўртасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Туркиянинг Чуқурова адабиётчилар уюшмаси ва Ўрта Осиё ёзувчилар уюшмаси «Янги Овоз» ҳамда Халқаро Амур Тимур фондининг Қирғизистон бўлими томонидан «Халқлар дўстлиги» ва «Турон биримдиғи» медаллари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, фаолларимиз ташаббуси билан бугунги кунда 10 дан зиёд Туркий дунё ижодкорлари асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган ва буюртмачилар томонидан кутубхоналарга бепул тарқатилган.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+