Хайрли ва савобли ишга қўл уринг!

01.12.2022 18:12:28

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида «3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан 1-2-декабрь кунлари «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида республика бўйлаб беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.

Партиямизнинг «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида ўтказилган ушбу беғараз донорлик акциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Шундай хайрли ва савобли ишга бел боғлаган «Адолат» социал-демократик партияси ушбу акцияни 2018 йилдан буён ҳар йили икки марта ўтказиб келмоқта.

Эрта тонгдан бошланган мазкур акцияда партиянинг барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди.

Бугун беғараз донорлик акциясида юзлаб инсонлар бир мақсад йўлида бирлашиб, қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган ҳолда, ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Ушбу акция кўнгиллиларни бирлаштириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини ўзида акс эттирган ҳолда, бемор болажонлар учун чин маънодаги ғамхўрлик белгиси бўлди.

Акция 2-декабрь кунига қадар давом этади.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+