Хивалик  депутатимизнинг ҳомийлигида қабристон обод бўлди

12.05.2021 19:05:34

Партия фаоллари, депутатлари  ташаббуси билан воҳамизда кўпгина хайрли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисидаги  хабарлар интернет тармоқларида ва бир қатор сайтлардан муносиб ўрин олиб келаётгани партиямизнинг   халқимиз орасидаги нуфузи тобора юксалиб бораётгани билан  аҳамиятли бўлмоқда.

Айниқса, саховат ойида  хивалик депутатларимиз томонидан  хайрли  ишларни амалга ошириш  қизғин паллага киргани  билан қувонарлидир.

Таъкидлаш жоизки, қабристонларнинг саранжом-саришталиги, муқаддас жойларни покиза тутиш, ўтганлар хотирасига ҳамда тарихимизга бўлган ҳурмат саналади.

Шу муносабат билан партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохиржон Палвановнинг ташаббуси ва топшириғига асосан, воҳамиздаги қабристонлар таъмирланиб, обод этилмоқда.

Хива туман кенгаши депутати Отахон Машарипов галдаги хайрли иши билан хивалик ҳамюртларимиз томонидан эътирофга сабаб бўлди.

Тумандаги “Гандимиён” маҳалласида жойлашган ва минглаб зиёратчилар ташриф буюрадиган  “Бектемир бобо”  қабристони таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, зиёратчиларнинг диққатини тортаётган эди.

Депутат  О.Машариповнинг  саъй-ҳаракатлари ҳамда ҳомийлигида мазкур қабристоннинг  деворлари таъмирланди, теварак–атрофлари ободонлаштирилди.

Депутатга  маҳалла аҳолиси, зиёратчилар  ҳамда қабристон имоми номидан миннатдорлик билдирилди.

Бизга ҳамкорлик қилган туман ободонлаштириш бўлимига миннатдорлик билдирамиз.

Туманимизда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

                                                                                                  Шукурой МАДАМИНОВА,

                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                        Хива туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+