Хоразмда «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги Қонун амалда

18.11.2022 17:11:30

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунига асосан умумтаълим мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш юзасидан партиянинг туман Кенгаши раиси М.Абдиязова, туман Кенгаши депутатлари Х.Исмаилов, Ж.Қуранбаев, Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши котибият мудири У.Рузметовлардан таркиб топган ишчи гуруҳ туманда фаолият олиб бораётган мактабларда ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Хусусан, 1, 2,5,25,26,27,37,49 сон умумтаълим мактабларнинг ёмғирли ва совуқ кунларга тайёргарлик ҳолати махсус сўровнома асосида кўздан кечирилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, куз-қиш мавсуми келгани ва ўқув йилининг 2-чораги бошланиши муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларнинг ёмғирли ва совуқ кунларга тайёрлиги талаб доирасида экани кузатилди.

Туманда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

                                         Меҳриноз Абдиязова,

 “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+