Ишончли ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

28.01.2022 14:01:35

Давлатмиз раҳбари  Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча видеоанжуман шаклида ўтган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» биринчи саммитидаги нутқи Ўзбекистонни халқаро майдонда тутган ўрни юксалиб бораётганини кўрсатади. Мазкур халқаро тадбирда минтақа мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 Президентимиз ўз нутқининг аввалида ушбу учрашувнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган янги кун тартибини шакллантиришдаги аҳамиятини алоҳида қайд этди. Таъкидланганидек, Ҳиндистон биз учун ишончли, стратегик шерикдир. Ўзбекистон – Ҳиндистон алоқаларининг илдизлари жуда олис тарихга бориб тақалади. Минг йиллар мобайнида халқларимиз ўртасида фаол гуманитар алмашинувлар ва савдо алоқалари бўлган. Маданиятларимиз, анъаналаримиз ва маънавий қадриятларимиз бир-бирини бойитиб келган.

 Шу ўринда айтиш лозимки, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фаол ҳамкорлик, яъни мамлакатимизда ҳиндистонлик ҳамкорлар билан биргаликда замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этилаётгани эътиборли. Бу тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширади. Эндиликда бу каби муносабатлар янада мустаҳкакмланиши кўзда тутилаётгани қувонарли. Ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида қатор вазифалар белгилиб олиндики бу икки давлат учун ҳам манфаатли.

Саммит давомида яна бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзаро келишувлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш билан бирга икки давлат ривожига хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Мавлонбек Абдураҳимов,

“Адолат” СДП Балиқчи туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+