«Конституция билимдони»нинг якуний туман босқичи ўтказилди

23.11.2022 13:11:27

«Конституция билимдони» кўрик-танловининг якуний Сергели туман босқичи ўтказилди. Танловни ўтказиш жараёнида Сергели туман тиббиёт коллежи, тумандаги 352-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, депутатлар, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз ўтган танлов давомида бир-биридан кучли ва билимдон ўқувчи ва талаба-ёшлар ўзаро беллашишди.

Якунга кўра, 352-умумий ўрта таълим мактабининг 11-А синф ўқувчиси Муҳаммадкаримова Робия биринчи ўринни эгаллаб, шаҳар босқичига йўлланма олди.

2-3 ўринлар Сергели тиббиёт коллежи талабаларига насиб этди.

Ғолибларга Тошкент шаҳар партия ташкилотининг диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Меҳринисо ЯКУБОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+