Конституциявий    ислоҳотлар –юксак тараққиётимиз пойдевори

06.07.2022 17:07:44

Шаҳрисабз шаҳридаги Тутзор маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши томонидан “Менинг Конституциям” мавзусида учрашув ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Дилрабо Темирова сўзга чиқди.

Амалдаги  Ўзбекистон  Конституциясининг  13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”, деб ёзиб қўйилган. Унга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар қуйидагича бўлиб, инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак”.

қарши3_4

Афсуски, қонунчилигимизда бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради. Аслида, қонунлар инсонга ҳеч қачон ортиқча талаб қўймаслиги керак.  Фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади. Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. Ўзингиз ўйланг, 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди?.  Ушбу норма янги киритилаётган қўшимча инсон ҳуқуқларини давлат билан бўлган муносабатларида тўлақонли таъминлашга қаратилган. Бундай мантиқсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ушбу киритилаётган янгилик фуқароларнинг давлат идоралари билан бўлаётган муносабатларида юзага келадиган қатор муаммо ва вазифаларни, инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш имкониятини кенгайтиради.

Шунингдек тадбирда Тутзор МФЙ раиси А. Ёриев, Ёшлар етакчиси Н. Маннонов, Хотин-қизлар фаоли д. НАфасова, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди ҳамда ўзларининг таклифларини билдиришди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+