Маҳаллада нима гап?

17.11.2022 14:11:00

Амалдаги йилни Республикамизда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» дея номланиши инсон омилига бўлган эътиборни янада оширди. Маҳалла институти билан ҳамкорликда жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб вазифалардан бирига айланди.

«Адолат» СДП фаолиятида ҳам бугун юқоридагилар кенг ўрин эгаллагани бежиз эмас. Жойларда айни шу мақсадга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу ўз-ўзидан фуқароларда партиямизга бўлган ишончни оширяпти.

Партиянинг Улуғнор тумани Кенгаши фаоллари ташаббуси билан тумандаги Шаҳриобод маҳалла фуқаролар йиғинида «Хар бир адолатчи – маҳаллада тарбиячи» лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Унда сўз олганлар инсон қадри, амалдаги қонунчилик, қонун ва жамият ҳақида сўз юритди. Ўз ўрнида хотин-қизларга бўлган эътибор, аҳоли бандлиги ва ёшлар сиёсати борасида Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар тушунтирилди. Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Маҳаллада нима гап, дея фуқароларга юзланган партиядошларимиз шу куни ўндан ортиқ муаммоларни аниқланди. Уларнинг ечимини топиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Улуғнорлик «адолатчилар» Шаҳриободда бошлаган «Оила – маҳалла - Ватан» шиори остидаги ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилувчи давра суҳбати қўшни МФЙларга ҳам кўчди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+