Мактабларда ўрганиш ишлари давом этмоқда

17.11.2022 17:11:34

Партиянинг Сўх туман Кенгаши раиси С.Домуллаев ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А. Сафаров томонидан тумандаги 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Унга кўра, мактабда электр тармоқлари хавфсизлиги таъминланган. Кўмир захираси мавжуд. Барча қозонлар ва иситиш мосламалари тўлиқ кўздан кечирилганда ишга яроқлилиги маълум бўлди. Мавсумда таълим муассасасининг муҳандислик коммуникация тизимини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида масъул ходимлардан иборат навбатчилик ташкил этилган. Хоналарда иссиқлик даражаси меъёрида.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Бобоев эса 16-, 17-сонли умумтаълим мактабларида болалар хавфсизлигини таъминлаш учун таълим даргоҳи атрофида таъқиқланган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати билан танишди.

- Тумандаги 1-сонли спорт мактабини кўздан кечириб, ўқувчиларга таълим муассасасига келиб кетиш бўйича хавфсизлик чоралари кўрилганлигига амин бўлдик, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С.Қозиев. – Мавсум учун тайёргарликлар яхши. Аниқланган камчиликлар бўйича ўз таклифларимизни бердик. Шунингдек, ижодкор ёшлар учун тўгараклар ташкил этилиши масаласида ҳам келишиб олдик.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+