Мактабларимиз куз-қиш мавсумига тайёрми?

17.11.2022 15:11:51

Ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан тиббиёт ва таълим муассасаларининг ҳолати ўрганилади. Масъулиятни ҳис қилган раҳбарлар топшириқни кутмай керакли ёқилғини жамғариш, таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажаради. Бундай муассасаларда ишловчилар учун муаммо бўлмайди. Бироқ баъзи ҳолларда камчиликлардан кўз юмиш қийин.

Хўш, жойларда бу борада амалга оширилган ишлар талаб даражасидами? «Адолат» СДП Пахтаобод туман кенгаши фаоллари айни шу савол билан тумандаги таълим муассасаларига кириб бордилар. Аксарият мактабларда куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёргарлик кўрилган. Совуқ кунларда ҳам ўқиш бир маромда давом этаётганидан хурсанд бўласан киши.

Шу ўринда айрим таълим муассасаларида мавсумга тайёргарлик ишлари ҳали ҳам давом этаётгани кишини ташвишга солади. Жумладан, ўрганиш давомида 2-,6-,10-,22-,32-,46- мактабларни иситиш тизимлари таъмирталаблиги ва айни вақтда ҳам таъмирланаётгани аниқланди. 2-,6-,18- мактабларда янги қозонхона энди ўрнатилмоқда, цинган ойналар ўрнига янги ойналар қўйилмоқда.

Кеч бўлсада бу ишлар амалга оширилаётгани яхши. Фақат вақт кутиб турмайди. Совуқ кунлар бошланмай ўқувчилар учун етарли шароит яратилиши шарт. «Адолатчилар» бу борада жамоатчилик назоратини давом эттиради.

Иқболой Отахонова,

«Адолат» СДП Пахтаобод туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+