Мақсад юртимизда коронавирус инфекциясинини кўпайиши ва “омикрон” штамини тарқалишига чек қўйиш

17.01.2022 16:01:57

Covid-19 нинг  янги “омикрон” штами чиққанида аҳоли ўртасида турли хил муаммолар келиб чиқди.  

Яқиндан яна авж ола бошлаган "оmicron" штами билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ҳар бир масъулни, қолаверса фуқароларни бефарқ қолдирмаслиги зарур.

15 январдан бошлаб Ўзбекистон аеропортларида чет элдан мамлакатимизга кириб келаётган ҳар бир йўловчига Covid-19 учун мажбурий экспресс-тест жорий этилгани ҳаммага маълум. Тест топшириш учун барча  аэропортларда бунинг учун махсус зоналари, кучланиш учун тўсиқлар ўрнатилган, тўловларни қабул қилиш учун терминаллар, нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш пунктлари мавжуд. Тўловни амалга ошириб, квитансияни олган йўловчи тўғридан-тўғри тест топширишга юборилади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади. Натижаларни олиш учун тахминан 15 дақиқа вақт кетади. Бу вақт ичида йўловчи юкини олиб, божхона назоратидан ўтишга улгуриши мумкин.

Терминалдан чиқишда штрих-код сканердан ўтказилади ва йўловчи тезкор коронавирус тести натижасини олади. 

Бу каби чора тадбирлар юртимизда коронавирус инфекциясинини кўпайиши ва “омикрон” штамини тарқалишига чек қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Ижтимоий тармоқда кўтарилаётган айрим хабарлар эса аҳоли томонидан етарлича ўрганилиб, хулоса чиқарилмаётганлигини кўрсатади.

 

               “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+